Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Маҳсулот таннархини камайтиришда интенсив технологиялардан тежамли фойдаланишнинг назарий асослари
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
1.2. Маҳсулот таннархини камайтиришда интенсив технологиялардан тежамли фойдаланишнинг назарий асослариДунёда ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида агросаноат мажмуаси фаолияти ривожланишининг замонавий босқичи инновация моделига ўтиши билан тавсифланади ва унинг мазмуни тармоқнинг фан-техника бўғини бир томондан ва агросаноат ишлаб чиқаришини иккинчи томондан бир-бири билан тизимли интеграциялашни тақозо этади. Бундай интеграцияланишнинг мақсади – иқтисодиётнинг ҳар ҳил соҳаларида, шу жумладан аграр тармоқда моддий-техника ресурсларини тежаш ва янгилаш, замоновий интенсив технологияларни ҳамда ташкилий-бошқарув жараёнларини янгиланиши асосида ишлаб-чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат. Маълумки, ишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва бандлик даражасининг ўсишида технологияларни қўллаш ва кенг тарқатиш асосий омилларидан бири бўлмоқда. Маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ва материал харажатларини тежаш, меҳнат унумдорлигини ўсиши, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва соҳа самарадорлигини оширини энг муҳим манбаи ресурс тежовчи технология эканлигини амалиёт кўрсатмоқда. Фермер хўжалигида юқори самарадорликка эришиш, мўл ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш баробарида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бозор тамойилларига асосланган жамият қураётган эканмиз, деҳқончиликни замонавий экологик мувозанат негизида юритиш, дала экинлари, майдони ва турларини оптималлаштириш, илмий ҳамда амалий жиҳатдан асосланган агротехнологияларни қўллаш, ялпи ҳосилдан таёр қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали даромадни кўпайтириш кўзда тутилган. Қишлоқ хўжалигида давом этаётган таркибий ўзгаришлар жараёни фермерликни, деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган, сақлаш, сотиш, иннавацион технологияларни киритадиган корхоналар ташкил қилиш масала бўлиб турибди. ланди қолган 17,2 фоизи экспорт қилинди. Вилоят раҳбарлари асосий эътиборни боғ ва токзорларни реконструкция қилишга қаратган. 2016 йилда лойиҳа бўйича 1792 га майдонга боғлар, 129 гектар майдонга токзорларни рекострукция қилиш режалаштирилган. 2016 йилда вилоят бўйича боғларни ташкил қилиш бўйича 14 та лойиҳа унга 3037 минг дона кўчат ва 58400 миллин сўм сарфланиши кўзда тутилган. Ушбу меъёрий ҳужжатлар асосида мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари очиқ ва адолатли танловлар ўтказиш йўли билан ташкил этилиб, мавжуд боғ ва узумзорлар кимошди савдосида сотилиши ва боғлар жойлашган ер майдонлари узоқ муддатли ижара асосида фермерларга бириктирилиши, боғдорчилик соҳасида ҳам фермер хўжаликларининг кенг ривож топишини таъмин этди. Қишлоқ хўжалигида бўлаётган таркибий ўзгаришлар жараёнида соҳанинг барча тармоқларида мулкга бўлган ишончи ортиб,эркин фаолият юритиши. ресурслардан тежамли фойдаланиш, сарф-харажатларни камайтирадиган, ноқишлоқ соҳани ривожлантирадиган фермерлар шакилланмоқда.Улар тамонидан қуйдаги муаммоларни ҳал этиш олдидаги вазифа бўлиб хизмат қилади. Масалан: қишлоқ жойларда техника, эҳтиёт қисмлар, минерал ўғитлар ва қурилиш материаллари билан таъминлаш учун улгуржи ва чакана савдо тармоқлари етарли эмас ва бу соҳада рақобат шаклланмаган. Эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи давлат ташкилотларида эҳтиёт қисмлар йўқ. Асосий эҳтиёт қисмлар хозирги кунда хусусий фирмаларда мавжуд ва уларнинг нархи икки-уч баробар қиммат. Масалан, тракторларни шиналари барчаси хусусий фирмаларда мавжуд ва унинг нархи ўз нархидан икки уч баробар қиммат. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар томонидан моддий ресурсларга эҳтиёжи хам катта. Хўжалик яқинида жойлашган ёқилғи-мойлаш материалларни сотиш шахобчалари хўжаликнинг транспорт харажатларини камайтиради. Лекин айрим сабабларга кўра жойларда ташкил этилган ёкилғи-мойлаш ва таъмирлаш шахобчалари талаб даражасида эмас. Ёқилғи –мойлаш материаллари, айниқса мавсум пайтида, етишмаслиги кузатилади. Бу фермер хўжаликлари керакли техникани ишлата олмаслиги натижасида кечиктиришга олиб келади. Фермер тадбиркор субъекти каби ўз ихтиёридаги асосий воситалардан (трактор, автомобил, бинолар) асосий фаолиятида Республика Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-255-сонли қарори қабул қилиниши республикада мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришга юксак даражада давлат эътибори қаратила бошланганлигидан далолат беради. Биргина самарқанд вилоятида 2017 йилда 1102 тонна қишлоқ хўжлик маҳсулотлари етиштирилган бўлса, шундан 82,8 фоизи қайта иш н ташқари фойдаланиб қўшимча даромад олишдан манфаатдор. Аммо ушбу фаолиятдан олинаётган даромад қўшимча солиқка тортилиши ва солиқ ставкаси юқорилиги фермер манфаатдорлигини сусайтирмоқда. Кўпгина фермер хўжаликларда ер майдонида шўрланиш даражаси юқори, бу ерларда деҳқончилик қилиб пахта экиш ва гектарига 25-30 центнердан пахта режаси қўйилиши мақсадга мувофиқ эмас. Фермерлар бу ердан энг кўпи 12-15 центнердан ҳосил олишмоқда. Натижада бу фермер хўжаликлари йилни молиявий зарар билан якунлаб банкрот ҳолатига келиб қолмоқда. Фермер хўжаликлари фаолиятида куталаётган ечимини, ушбу ва бошқа муаммолари истиқболда мамлакатимизда фермер хўжаликлари ривожлантиришда салбий таъсир этади. Шу боис уларни бартараф этиш ва фермер хўжаликларини янги поғонага кўтаришни тақозо этади. Юқорида келтирилган фермер хўжаликлари ривожланишида тўсиқ бўлаётган муаммоларини ечиш ва истиқболда уларнинг фаолиятларини такомиллаштириш биз қўйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим деб топдик. Фермер хўжаликларига моддий-техника таъминотинингамалдаги тизимидаги турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни ривожлантириш лозим ва уларни худудда фермерларга хизмат кўрсатиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёқилғи-мойлаш материалларини фермерларга етказиб беришда вилоят, туман нефт маҳсулотлари омборларидан тегишли ҳудудда жойлашган шахобчаларга ўтказиб берилиши лозим, уларни хўжаликлар билан ўзаро иқтисодий муносабатлари эса шартномаларга асосланиши зарур. Фаолият курсатаётган МТП хизмат баҳоларини белгилашнинг илмий асосланган услубиётини ишлаб чиқиш ва ҳар бир ҳудуднинг табий-иқлим шароитлари, ишларнинг мавсумийлиги ва бошқа омилларни ҳисобга олиб тўғриловчи коэффициентлардан фойдаланиш, яъни табақалаштирилган хизмат баҳоларини жорий қилиш, ҳамда уларга риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатиш лозим.МТПлар томонидан асосан лизингга олинган техникалар билан хизмат кўрсатилмоқда ва лизинг тўловлари хизмат баҳосининг 75-80% ташкил қилмоқда, лекин уларнинг аксариятини лизинг тўлови муддатини ўтаббўлган, шуни ҳисобга олиб хизмат баҳоси таркибидан лизинг тўловини чегирган ҳолатда қайта ҳисоблаш лозим. Шунингдек, техника воситаларини ижарага берувчи турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни ташкил этиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, техникаларнинг иккиламчи бозорини яратиш, шунингдек фермерларни техникадан биргаликда фойдаланувчи кооперативларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.Фермер хўжаликларида асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлиги пастлиги ва уни ошириш мухимлиги боисдан, асосий воситалардан ноқишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланганлик ҳисобидан олинадиган даромадни солиқка тортишда имтиёзли механизм жорий этилиши мақсадга мувофиқ. Бунда фермернинг олган даромади агарда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига қайта инвестиция қилинса, солиқдан умуман озод этиш масаласини ҳал этиш бўйича тегишли хуқуқий хужжатлар қабул қилиш зарур. Мамлакатимизда хомашё ва табиий ресурсларни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни жадал амалга ошириш, саноат таркибида қайта ишлаш тармоқларининг улушини ошириб, бориш имконини беради. Юқоридагиларга хулоса қилиб қуйидагиларни тавсия қиламиз: - кам чиқитли ва ресурслардан махсус фойдаланганлик учун, атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўлов ундириш; - камчиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этишда, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни амалга оширган муасасса ва ташкилотларга, шунингдек, айрим шахсларга солиқ, кредит имтиёзлари бериш; - табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик, меъёрдан белгилангандан ортиқча фойдаланганлик учун иқтисодий жазо қўллаш; - ресурс тежовчи ва табиат муҳофазаси техника ва технологиясининг турларини яратиш бўйича илмий ва амалий ишларни рағбатлантириш. Жaҳoндaги тaрaққий этгaн мaмлaкaтлaр тaжрибaси шуни кўрсaтaдики, сaнoaтсиз қишлoқ xўжaлигини ривoжлaнтириб бўлмaйди. Қишлoқ xўжaлиги бaрчa xaлқ xўжaлиги тaрмoқлaри энг aввaлo, сaнoaт билaн бoғлиқ. У ҳoзир сaнoaтдaн бoшлaниб (ишлaб чиқaриш вoситaлaри, минeрaл ўғитлaр ишлaб чиқaриш), сaнoaт билaн тугaллaнaди (eтиштирилгaн xoм aшё вa мaҳсулoтлaрни қaйтa ишлaш, тaйёр мaҳсулoтгa aйлaнтириш). Бу икки тaрмoқ ўртaсидaги aлoқa вeртикaл интeгрaция ёки aгрoсaнoaт интeгрaцияси жaрaёни бўлиб, бoргaн сaри чуқурлaшиб бoрaвeрaди. Кeйинги йиллaрдa қишлoқ xўжaлигининг ўзидa кенг кўлaмли ўзгaришлaр вa сифaт жиҳaтдaн янгилaнишлaр юз бeрмoқдa. Xусусaн, 2013 йилдa қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри ишлaб чиқaриш ҳaжми 2000 йилгa нисбaтaн 2,3 бaрoбaр кўпaйди. Фaқaт ўтгaн йилнинг ўзидa қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри ишлaб чиқaриш 6,8 фoизгa, жумлaдaн, дeҳқoнчилик – 6,4 фoизгa, чoрвaчилик – 7,4 фoизгa ўсди. Изчил юқoри ўсиш суръaтлaри билaн биргa, ялпи ички мaҳсулoтнинг умумий ҳaжмидa қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри улушининг кaмaйиш тeндeнцияси кузaтилмoқдa. Шубҳaсиз мaмлaкaтимиздa қишлoқ xўжaлигигa етaрличa эътибoр қaрaтилмoқдa. Шу билaн биргaликдa ушбу сoҳaдa aмaлгa oширилиши кeрaк бўлгaн ишлaр ҳaм йўқ эмас. Мaсaлaн сув рeсурслaрини oқилoнa тaқсимлaш, ерлaрнинг мeлиoрaтив ҳoлaтини яxшилaшгa қaрaтилгaн дaвлaт лoйиxaлaри ижрoсини нaзoрaт қилиш ҳaмдa жaдaллaштириш, мaмлaкaтимизнинг чeккa ҳудудлaридa қишлoқ xўжaлигини тexник тaъминoтини яxшилaш aнa шулaр жумлaсидaндир. Бизга маълумки, қишлоқ хўжалиги қўллаб-қувватланишга эҳтиёж юқори бўлган тармоқлардан бири ҳисобланади ва ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, доимий равишда давлат томонидан қўллаб-қувватловчи механизм фаолият олиб бориши керак бўлади. Қўллаб қуватловчи механизм бир неча кўринишда бўлиши мумкин, ана шундай йўналишлардан бири бу ишлаб чиқаришга инновацион янгиликлар кўринишидаги интенсив технологияларни барпо этиш ҳисобланади. Таҳлиллар кўрсатишича, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоғида яратилаётган маҳсулотлар улуши ортиши кузатилиши билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан алоқадор бўлган саноатнинг етакчи тармоқлари ҳам ривожланиши жараёни рўй бермоқда. Ривожланишнинг бир жиҳати қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига фан техника тараққиёти ютуқларини ва илғор технологияларни жорий қилиш билан ўзаро боғлиқ бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва парваришлашга оид агротехнологик тадбирларни самарали ўтказиш йўналишлари ишлаб чиқилаётганлиги ҳамда соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги барқарор ривожланишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини турли табиий-иқлим шароитларида етиштириш ва юқори ҳосилга эришиш учун маълум бир миқдордаги моддий-техник ҳамда меҳнат ресурслари талаб этилади. Республикамиз табиий-иқлим шароити ҳамда ер-сув ресурслари учун мос келадиган қишлоқ хўжалик экинларни танлаш ва чорва моллари зотларини мослаштириш масаласида бир қанча амалий ишлар амалга оширилган бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланиши учун муваффақиятли хизмат қилиб келмоқда. Қишлоқ хўжалигида ресурстежамкор техника ва технологиялардан фойдаланишни оммавийлаштириш ва агротехнологик тадбирларни амалга оширишда ресурстежовчи интенсив технологияларни жорий этиш бугунги куннинг талаби сифатида юзага чиқмоқда. Зеро интенсив технологияларни жорий этиш орқали танқис бўлиб бораётган моддий-техник ресурслар сарфи иқтисодига эришиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархи кескин ошишини камайтириш имкониятини орттиради.. Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling