Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Битирув малакавий ишиининг предмети
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-БОБ.Фермер хўжалигида интенсив технологияларни жорий этишнинг назарий асослари.
Битирув малакавий ишиининг предметиРеспубликадагифермер хўжалигида интенсив технологияларнижорий этиш механизмини такомиллаштиришбилан боғлиқ иқтисодий мунособатлар мажмуини ташкил этади.
Битирув малакавий ишиининг таркибий тузилиши қуйидагича: кириш, асосий қисмда 3 та боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади. 1-БОБ.Фермер хўжалигида интенсив технологияларни жорий этишнинг назарий асослари.1.1. Фермер хўжалигини ривожлантиришда олиб борилаётган интенсив технологияларни жорий этиш истиқболлари.Бугунги кунда мамлакатда ишлаб чикариладиган ялпи ички махсулотнинг тўтдан бир кисми кишлок хўжалиги соҳасида яратилмокда. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини аграр сектор тармоқларида тайёрланади ва айнан шу жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳаларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни юқори бўлиб,тез сураътларда ўсиб бормоқда. Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгандан буён аграр соҳа барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида изчиллик билан босқичма-босқич амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бозор муносабатларига асосланган янги тизим шаклланиб бораётгани хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни тубдан ўзгартириб, пировардида мулкчиликнинг турли шаклидаги хўжаликларнинг рақобат асосида фаолият юритишини таъминлади. 1990 - йилларда мавжуд бўлган колхозлар, совхозлар ва шахсий томорқа хўжаликлари, ўндан ортиқ синов тажрибаларини ўтказиш орқали, бозор иқтисодиёти талабларига тўла жавоб берадиган Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари), Фермер хўжалиги ва Деҳқон хўжалиги каби хўжалик юритиш шакллари танлаб олинди. Улар бўйичақабул қилинди тегишли Қонунлар билан ерларни деҳқон хўжаликларига умрбод ҳамда меросга қолдириш, фермер хўжаликларига эса камида 30 йилдан 50 йилгача бўлган муддатга ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Қишлоқ хўжалигидаги изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, пахта майдонларини 1,3-1,4 млн. гектаргача қисқартириш ва ғалла майдонлари умумий ҳажмини 1,3 млн. гектарга етказиш орқали пахтадан бўшаган ерларда янги боғ ва узумзорлар барпо этила бошланди, сабзавот, полиз ва чорва озуқаси экинлари майдонлари кенгайиб бормоқда. Пахтачиликда қўлланилган интесив технологиялар, бозор талабига жавоб берадиган навларни танлаш ва экиш асосида йиғим-терим ишларини сентябрь-октябрь ойларидаёқ тугаллаш, пахта толаси экспорт бозорининг кенгайиши шароитларида ишларни жаҳон бозори талаблари асосида олиб боришга доимий эътибор ва устуворлик берилмоқда. Ғўза навларини танлашда авваллари экилган нисбатан юқори ҳосилли толаси эса сифатсиз бўлган, жаҳон бозори ва саноат талабларига жавоб бермайдиган навлар давлат реестридан чиқарилмоқда. Қишлоқ хўжалиги техника таъминотида дала ишлари технологиясини – экишдан бошлаб то ҳосилни йиғиб олиб, ерларни шудгорлашгача бўлган жараённи кескин ўзгартириб юборишга қаратилган амалий ўзгаришлар олиб борилмоқда. Табиий ресурслар ичида алоҳида ва ўзига хос ҳуқуқий мақомга эга бўлган ердан оқилона, илмий асосланган тарзда, тўғри фойдаланишни ташкил этиш тупроқ муҳофазаси таъминланишини тақозо этади. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда экологик муаммоларни бартараф этиш ишларида, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида пухта ўйлаб амалга оширилаётган аниқ мақсадли туб ислоҳотлар аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга қаратилган қонунлар ва улар асосида қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг оғишмай ижро этилишини таъминлаш, шунингдек ерлардан қатъий мақсадли ва асраб-авайлаб фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари муомаладан чиқарилишига йўл қўймаслик, уларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириб боришда ҳам ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Мустабид тузум даврида мамлакатимиз ер бойликларидан интенсив усулда, жуда катта харажат ва исрофгарчиликлар йўли билан фойдаланилганлиги, ер майдонларининг шўрланиши ва эррозияга учраши, ҳолатлари экологик мувозанат бузилишига олиб келган. Ер, сув, иқлим ресурслари, ер ости бойликларидан тежамсиз фойдаланиш каби ҳолатлар эса ер усти рельефига, унумдорлик хоссасига эга бўлган тупроқ қатламига жиддий таъсир кўрсатиб, минг йиллар давомида шаклланган флора ва фауна таркиби деградациясига олиб келади.Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш масалалари трансчегаравий экологик муаммоларни бартараф этиш борасида ҳам мавжуд бўлган энг долзарб муаммолардан бири бўлиб, халқ хўжалигининг барча соҳалари, айниқса қишлоқ хўжалигида суғориладиган, лалми ерлар ва яйловлардан тўғри фойдаланиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни ташкил этиш биринчи даражали вазифалардан ҳисобланиши илм аҳли ва мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Бугунги кунда асосий эътибор соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фаолиятини эркинлаштириш, соҳани техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш, сервис соҳасини ривожлантириш, интенсив технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармон ҳамда Қарорларига асосан фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиши учун сув истеъмолчилари уюшмаси, ёнилғи ва мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғит етказиб бериш шохобчалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш шохобчалари, зооветеринария ва сунъий қочириш пунктлари, наслчилик хўжаликлари ташкил этилди. Бошоқли дон етиштиришда илмий асосланган технологиялар яратиш ва уларни қишлоқ хўжалик корхоналарига ва фермер хўжаликларига кенг жорий этиш бўйича мутахассислар ва олимлар томонидан тадбирлар ишлаб чиқилган ва жойларга етказилган. Республикада Селекция ва уруғчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш, жаҳон селекцияси ютуқларидан кенг фойдаланиш мақсадида Россиянинг Краснодар илмий тадқиқот институтидан ҳамда бошқа хорижий илмий муассасалардан 50 дан ортиқ янги буғдой навлари олиб келиниб, маҳаллий шароитга мослашган, серҳосил, юқори сифатли, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, 25 та янги навларни танлаб олиниб, ишлаб чиқаришга жорий этилган. Биомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳажми ошиб бормоқда. Бугунги кунда, ғўза зараркунандаларига қарши курашда биологик усулнинг улуши 91 фоизни ташкил этмоқда. Кейинги йилларда янгидан биолабораториялар ташкил этилмоқда ва оддий биолабораторияларга механизациялашган линия ва бокслар қўйилиб қайта жиҳозланмоқда. Жумладан, кейинги уч йил мобайнида 70 дан ортиқ янги биолабораториялар ташкил этилди ва 80 дан ортиқ биолабораторияларнинг биомаҳсулот кўпайтириш қуввати оширилди, қўшимча 350 минг гектардан ортиқ майдонда биологик усулни қўллаш имкони яратилган.Бунинг натижасида, ғўза майдонларида зараркунандаларга қарши кимёвий ишловлар майдонларини қисқаришига эришилди. Кимёвий ишловлар кўлами анча қисқарганлигига қарамай бу усулнинг ҳам зараркунандалар иқтисодий зарар етказиш мезонидан юқори сонда бўлган майдонларда, бошқа кураш усуллари самара бермайдиган ҳолатларда қўлланилиши лозим бўлади. Шу сабабли, кимёвий усулни атроф муҳитга зарарли таъсирини камайтириш ва юқори иқтисодий самара олиш мақсадида заҳарлилик даражаси паст (III-IV класс) бўлган пестицидлардан фойдаланилмоқда. Республикада ўсимликларни ҳимоя қилиш ишларини ташкил қилиш бўйича. Жойларда ўтказилган кузатув-назорат ишлари туфайли доимий равишда ғўза, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда, касалликлар билан зарарланиши маконлари аниқланиб, уларга қарши кураш тадбирлари ўз вақтида ўтказилмоқда. Бозор шароитида шартномалардан бошқа фермер хўжаликлари фаолиятини самарали йўлга қўядиган тизим мавжуд эмас. Шунинг учун: Фермер хўжаликлари ва уларга хизмат кўрсатувчи, таъминотчи тармоқ, савдо корхоналари ўртасидаги шартномавий муносабатларни янада такомиллаштириш, томонларнинг ўзаро масъулиятини янада ошириш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш лозим. Мамлакат қишлоқ хўжалигида олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган ўсимликлар касаллигини олдини олиш ва зараркунандалардан асрашнинг илғор технологияси бўлмиш биологик усулдан фойдаланиш йўлга қўйилган бўлиб, бу усул хорижий давлатлардаги мутаҳассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Эришилган ютуқларни эътироф этиш баробарида депутатлар томонидан замонавий агротехнологияларни жорий қилиш масалаларига оид қонунчилик ҳолати таҳлил қилинганда, соҳада ҳали ҳам эскирган технологиялар қўлланилаётгани бир томондан бу борада етарли ҳуқуқий асосларнинг мавжуд эмаслиги аниқланган. Асосий экинлар экиш учун ерларни тайёрлашда кўп сарф–харажат талаб этадиган техникалар ҳамон ишлатилиб келинмоқда. Тупроқ унумдорлигини асраш ва оширишни рағбатлантириш масалаларига оид ҳуқуқий меъёрлар йўқлиги сабабли тупроқ таркибида органик моддалар заҳираси камайиб кетиб, оқибатда тупроқларнинг механик хусусиятлари ўзгариб кетган. Бу эса қишлоқ хўжалиги ерларида экинлар ривожланишини сустлаштириб, ҳосилдорлигини камайишига сабаб бўлмоқда. Экинларни экиш, экинларга ишлов беришда ишлатиладиган техника, агрегатлар ва ишловчи органларининг сифати талаб даражасида эмас. Етиштирилган ҳосилни йиғиштиришда қўл меҳнатидан ҳамон кенг фойдаланилмоқда. Деҳқончилик маҳсулотини сақлаш, бирламчи қайта ишлаш, транспортировка қилиш учун маҳсулот етиштирувчиларда ишлаб чиқариш инфратузилмалари етарли эмас. Буларнинг барчасида қишлоқ хўжалигини техник жиҳатдан модернизация қилиш тартиблари ва рағбатлантирувчи омиллари қонунчиликда ўрин топмаганлиги сабаб деб эътироф этиш мумкин. Ҳозирги кунда пахта ва ғалла етиштиришда кўп сув ва минерал ўғитлар сарфини талаб этувчи технологиялардан қўлланиб келинмоқда. Айни пайтда эса, Ўзбекистон илм-фани арсеналида сувни тежайдиган, ўғитлардан самарали фойдаланиш, экинларни жадал ривожлантириш интенсив технологиялари мавжуд бўлиб, уларни амалиётга тадбиқ этишни рағбатлантирувчи омиллар қонунчиликда етарли даражада хисобга олинмаганлигидадир. Қонунчиликда қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқаришига намунавий стандартлар (регламентлар) қўллаш талаби жорий этилмаганлиги, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллашга ундамайди. Худуларнининг табиий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб агротехнологияларни регламентация қилиш қишлоқ хўжалигини самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин. Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling