Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг


Download 40 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi40 Kb.
#1239035

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг.

  1. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш;

  2. Мамлакатимизда адолат ва қонун устиворлиги таъмойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартларига айлантириш;

  3. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

  4. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

  5. Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

  6. Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

  7. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

2. Ўзбекистонда 2022 йилга қандай ном берилди?

2022 йил Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланди.




  1. 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилди.



  1. Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши деганда нима тушунилади?

ЯИМнинг бир неча йил давомида ўтган даврларга нисбатан ортиб бориши барқарор ўсиш ҳисобланади. Иқтисодиётнинг ўсиши макроиқтисодий кўрсаткичларни ўсиши орқали баҳоланади.
2019й. – 5,5%, 2020й. – 1,6%ни ташкил этган.
2021 йилда ўсиш– 7,0% (саноат – 9,5%, хизмат– 20%, қурилиш – 6%, қишлоқ хўжалиги – 4%)га ўсган.


  1. Инфляция нима, уни таърифлаб беринг.

Инфляция – пулнинг қадрсизланиши жараёни бўлиб, бунда эҳтиёжларга нисбатан муомаладаги қоғоз пуллар миқдори ошиб кетади.
Инфляция – товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши, нархларни ўсиши, талабга жавоб бермайдиган товарларни кўпайиши, ортиқча пул бирликларини муомалага чиқариш оқибатида вужудга келадиган ҳолат ҳисобланади.


  1. Эмиссия” нима, уни қандай тушунасиз.

Эмиссия – пул белгилари ҳамда қимматли қоғозларни муомалага чиқариш жараёни ҳисобланади.
Пул белгиларини муомалага чиқариш МБ томонидан амалга оширилади.


  1. Ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий маҳсулот тўғрисида тушунча беринг.

ЯИМ – маълум давр мобайнида мамлакат ичидаги барча хўжалик субъектлар–резидентлар томонидан и/ч-ган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бозор баҳосидаги қийматлари йиғиндиси ҳисобланади.
ЯММ – маълум давр мобайнида бир мамлакат ичида ҳамда малакат ҳудудидан ташқарида и/ч-ган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бозор баҳосидаги қийматлари йиғиндиси ҳисобланади.
ЯММнинг ЯИМдан фарқи, ЯММ таркибига мамлакат ичида фаолият юритаётган хорижий компанияларнинг маҳсулоти киритилмайди.


  1. Макроиқтисодий ўсиш деганда нимани тушунасиз.

Макроиқтисодий ўсиш деганда мамлакатдаги ЯИМ ҳажмининг ва аҳоли жон бошига ЯИМнинг базавий даврга нисбатан ўсиши тушунилади.
Иқтисодиётнинг ўсиши – макроиқтисодий кўрсаткичларни (ЯИМ, ЯММ, Миллий даромад, аҳолининг турмуш даражаси, ҳаёт давомийлиги, ўртача реал иш ҳақи ва ҳ.к.) ўсиши орқали баҳоланади. ЯИМнинг бир неча йил давомида ўтган даврларга нисбатан ортиб бориши барқарор ўсишга эга эканлигидан далолат беради.
2019й. – 5,5%, 2020й. – 1,6% ни ташкил этган.
2021 йилда ўсиш– 7,0% (саноат – 9,5%, хизмат– 20%, қурилиш – 6%, қишлоқ хўжалиги – 4%)га ўсган.

Рентабеллик – тармоқ ёки корхоналар иишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, уларнинг фойда олиб ишлаши, фойда олиш даражасини кўрсатади ва фоиз ҳисобида ифодаланади.

БЮДЖЕТ (инг. budget — ҳамён, маблағ) — белгиланган муддат (йил, квартал) учун ишлаб чиқилган, меъёрлаштирилган ҳамда қонуний равишда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар йиғиндиси. 

ТАННАРХ, маҳсулот таннархи — корхонанинг мақсулот ишлаб чиқариш. ва уни сотиш ҳамда ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун қилган жами жорий харажатларининг пул шаклидаги ифодаси.

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ (лот. diversifi catio — ўзгариш, хилма-хил тараққиёт) — корхона (бирлашма) ларнинг фаолияти соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туриши.

Iqtisodiyot tarmoqlari:


Iqtisodiyotning birlamchi tarmogʻi qishloq xoʻjaligi, baliqchilik, oʻrmon xoʻjaligi, ovchilik va qazib oluvchi sanoatni birlashtiradi.
Iqtisodiyotning ikkilamchi tarmogʻi — ishlab chiqarish va qurilish .
uchinchi sektori xizmat koʻrsatish sohasi deb ataladi. Koʻpincha iqtisodiyotning uchinchi sektoridan ajratilgan
Iqtisodiyotning toʻrtlamchi sektoriaxborot texnologiyalari, taʼlim, tadqiqot, global marketing, bank — moliya xizmatlari va ishlab chiqarish bilan emas, balki uni rejalashtirish va tashkil etish bilan bogʻliq boshqa xizmatlar
Iqtisodiyot shakllari:
Iqtisodiyotning quyidagi asosiy shakllari, realdan ajralib turadi:
bozor
rejalashtirilgan
anʼanaviy
aralashgan
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling