Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси
-модда. Лицезиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Download 440.5 Kb.
|
БОЖХОНА КОДЕКСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 72-модда. Қайтадан лицензия бериш
- 73-модда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати
71-модда. Лицезиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда; божхона органининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда. Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш суд қарорига, лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳолларида эса, божхона органи қарорига биноан амалга оширилади. Божхона органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва божхона органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Божхона органи ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган божхона органи ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт»; 72-модда. Қайтадан лицензия бериш Лицензия бериш тўғрисидаги такрорий ариза лицензияни бекор қилиш ёки лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин бунинг учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда кўриб чиқилиши мумкин. 73-модда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати беш йилга берилади. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати божхона органи томонидан бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёхуд тугатилиши мумкин. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати, агар бундай аттестат белгиланган тартибни бузган ҳолда берилган бўлса ёки аттестат уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этган, бироқ тўлиқ бўлмаган ёхуд нотўғри маълумотлар асосида берилган бўлса, бекор қилинади. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака аттестати берилган санадан эътиборан амал қилади. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши божхона органи томонидан: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга нисбатан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда олти ойгача бўлган муддатга; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ўз мажбуриятларини инсоф билан бажарганлигига шубҳа қилиш учун етарли асослар бўлган тақдирда икки ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис сифатида фойдаланиш учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис билан меҳнат шартномаси тузган божхона брокери томонидан божхона брокери сифатида фаолият юритиш шартларига риоя этилмаганда; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахс тугатилган ёки қайта ташкил этилганда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда малака аттестатининг амал қилишини тўхтатиб турган божхона органи мазкур ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқ олинган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида аттестатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ўзининг малака аттестати амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; божхона органи томонидан белгиланган муддат ичида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилмаганда; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ушбу Кодекснинг 145, 146, 164, 167 ва 168-моддаларида жавобгарлик белгиланган божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча бор бузганда; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ушбу Кодекснинг 171-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган қоидаларни бузганлик учун жавобгарликка тортилганда; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши муддати тугаганда. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бундай аттестатнинг амал қилиши тугатилади. Суднинг қарорига биноан ҳам божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тугатилиши мумкин. Малака аттестати бериш тўғрисидаги такрорий ариза малака аттестати бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, бунинг учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ёки суд белгилаган муддат ўтганидан кейин кўриб чиқилиши мумкин. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, аттестатни бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Download 440.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling