Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг қўшимча манбалари


Download 0.66 Mb.
bet50/83
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1031757
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83
Bog'liq
Бюджет Кодекси 26.12.2013

119-модда. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг қўшимча манбалари
Давлат бюджетининг қўшимча манбалари Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларида алоҳида-алоҳида шакллантирилади ва қуйидагилардан ташкил топади:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳар йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг биринчи — учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилишидан;
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар;
ушбу Кодекснинг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг эркин қолдиқ маблағлари уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиғининг ушбу бюджетлар учун жорий молия йилига тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган суммаси сифатида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши биринчи — учинчи ҳисобот чораклари учун ҳақиқатда тушган тушумларнинг тегишли ҳисобот чораклари учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича даромадларнинг аниқланган прогнозидан ортиқ суммаси сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Қуйи турувчи бюджетлар даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши суммаларини юқори турувчи бюджетда марказлаштиришга йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушадиган маблағларнинг миқдорлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг қўшимча манбалари қуйидагилардир:
йил бошидаги ҳолатга кўра давлат мақсадли жамғармаларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағларнинг йил бошига тасдиқланган маблағлар миқдоридан ортиқ бўлган қолдиқлари;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш жараёнида жорий йил даромадлари прогнозининг биринчи — учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланадиган ошириб бажарилиши;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш жараёнида уларнинг харажатлари иқтисод қилиниши натижасида бўшаб қолган маблағлар.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling