Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-боб. Давлат бюджети тақчиллиги ва профицити. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш


Download 0.66 Mb.
bet67/83
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1031757
TuriКодекс
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   83
Bog'liq
Бюджет Кодекси 26.12.2013

22-боб. Давлат бюджети тақчиллиги ва профицити. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш
151-модда. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш. Давлат бюджети профицити
Давлат бюджети тақчиллиги:
белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларининг молия йили бошидаги қолдиқлари;
давлат томонидан маблағ жалб қилиш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитларини Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Давлат бюджетининг даромадлари унинг харажатларидан ортиши Давлат бюджети профицитидир.
Давлат бюджети профицити фақат Давлат бюджети бўйича аниқланади.
152-модда. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш ички ва хориждан маблағ жалб қилишдан иборат.
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш]
Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси резидентларидан маблағларни жалб этиш бўлиб, бу маблағлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади.
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши]
Чет эл манбаларидан (чет давлатлар, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентларидан) маблағларни жалб этиш давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш бўлиб, бу маблағ бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади.
Давлат томонидан маблағ жалб этиш бўйича қарорлар белгиланган тартибда қабул қилинади.
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш:
иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шу жумладан ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш;
давлат қарзини қайта молиялаштириш;
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун амалга оширилади.
Давлат қарзининг энг юқори миқдори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан навбатдаги йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари қабул қилинаётганда белгиланади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling