Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-боб. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

11-боб. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари
60-модда. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадларини 
шакллантириш 
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари: 
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган 
маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан 
мустасно; 
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация 
қилишдан олинган даромадлар;
бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган 
маблағларнинг бир қисми; 
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган 
маблағлар; 
ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. 
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига бюджет ташкилотларининг 
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари товарларни 
(ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш 
бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. 
61-модда. 
Тиббиёт 
ташкилотларининг 
моддий 
рағбатлантириш 
ва 
ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш 
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси 
даромадлари: 
тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 
фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар; 
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация 
қилишдан олинган даромадлар; 
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган 
маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан 
мустасно; 
тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган 
маблағларнинг бир қисми; 
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган 
маблағлар; 
ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. 


Тиббиёт 
ташкилотларининг 
моддий 
рағбатлантириш 
ва 
ривожлантириш 
жамғармасига тиббиёт ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация 
қилишдан олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан 
тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ 
сифатида аниқланади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling