Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs
- Bu sahifa navigatsiya:
- 90-модда. Бюджет сўровини тузиш тартибини юбориш
89-модда. Бюджет буюртмаси
Бюджет буюртмаси бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан тузилади. Бюджет ташкилоти ёхуд бюджет маблағлари олувчи томонидан тузилган бюджет буюртмаси тегишли бюджет маблағларини тақсимловчига бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан белгиланган муддатда, бироқ тегишли молия органи ва давлат мақсадли жамғармасини тақсимловчи органга бюджет сўровини тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тақдим этилади. Бюджет буюртмасида ўтган ва жорий йиллар учун ҳамда келгуси уч йил учун бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар бюджет таснифига мувофиқ акс эттирилади. Бюджет маблағларини тақсимловчи ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет буюртмалари асосида жамланма бюджет буюртмасини тузади. Бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма бюджет буюртмаси бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури билан узвий боғлиқ ҳолда тузилади. Бюджет буюртмасида харажатлар ҳажмларини ўтган йилларга нисбатан кўпайтиришга фақат асословчи қонун ҳужжати бўлган тақдирда ва мазкур кўпайтириш бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастурида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. 90-модда. Бюджет сўровини тузиш тартибини юбориш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили 15 апрелга қадар келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш тартибини: Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети лойиҳасини тайёрлаш учун — бюджет маблағларини тақсимловчиларга; Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларини тайёрлаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига; Олдинги таҳрирга қаранг. (90-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралардан Давлат бюджети лойиҳасининг даромад қисми бўйича таклифлар сўрайди. Бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш тартибини олгандан сўнг уч иш куни ичида тегишли бюджет сўровларини тузиш тўғрисида ва уларни тайёрлаш муддатларини белгилаш ҳақида қарорлар қабул қилади. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш тартибини: тегишли бюджетлар лойиҳаларини тайёрлаш учун — туман ва шаҳар ҳокимларига; бюджет сўровларини тузиш учун — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларга юборади. Туман ва шаҳар ҳокимлари келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш тартибини олгандан сўнг уч иш куни ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш тўғрисида ва уларни тайёрлаш муддатларини белгилаш ҳақида қарорлар қабул қилади. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш тартибини туманлар ва шаҳарлар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўровларини тузиш учун юборади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling