Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

99-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 
прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрларини тасдиқлашга доир қарорига 
мувофиқ, қарор қабул қилингандан сўнг бир ҳафталик муддатда тегишинча Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 
томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетлари даромадлари ҳамда харажатларининг ҳажмлари қабул қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар Кенгашлари қабул қилган қарорларга мувофиқ Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўн иш куни ичида: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари 
ҳажмларини, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг 
вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан субвенциялар, ўтказиб 
бериладиган даромадлар дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг чекланган 
миқдорларини; 
(99-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 
декабрдаги ЎРҚ-454-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетлари таркибига кирадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқ 
тушумларидан 
ажратмаларнинг 
нормативларини. 
Умумдавлат 
солиқларидан 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари 
таркибига кирувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратмаларнинг нормативлари айни 
шу солиқлардан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
маҳаллий бюджетларига ажратмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан 
белгиланган нормативларидан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят 
бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар 
бюджетларининг захира жамғармалари миқдорларини; 
(99-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 
29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетлари таркибига кирадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетлари айланма касса 


маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорларини тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул 
қилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимларининг тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларига мувофиқ халқ 
депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан туманлар ва шаҳарлар 
бюджетларининг даромадлари ҳамда харажатлари ҳажмлари уч иш куни ичида қабул 
қилинади. 
(99-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қарорларига мувофиқ 
туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ҳамда 
харажатлари ҳажмларини тасдиқлаш бўйича уч иш куни ичида қарорлар қабул қилади. 
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли 
Қонунига 
асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling