Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар
-боб. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs
21-боб. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш
143-модда. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тартиби Молия йили мобайнида бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш: бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва (ёки) харажатларини камайтиришни ёки кўпайтиришни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари ўзгарган; бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиб, мос равишда бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар кўпайтирилган; бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатларнинг бир моддасидан бошқа моддасига ўтказиш зарурияти юзага келган; Давлат бюджети маблағларининг молия йили бошидаги эркин қолдиқлари ушбу Кодекснинг 126-моддасида назарда тутилган тартибда харажатларни молиялаштиришга йўналтирилган; бюджет таснифига ўзгартиришлар киритилган; ушбу Кодекс 120-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат бюджети даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига давлат активларини хусусийлаштиришдан ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан харажатлар Давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади. (143-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ- 508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Бюджет тизими бюджетларини ижро этишда бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатларига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳисобга олинади. Молия йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатларига уларнинг тасдиқланган параметрлари доирасида биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сотиб олиш харажатлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағларни кўпайтириш ёки камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилгандан кейин амалга оширилади. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларига тасдиқланган параметрлар доирасида унинг ижроси жараёнида қонун ҳужжатлари асосида ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан киритилади ва унинг ахборот тизимида ҳисобга олиб борилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling