Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Давлат бюджети харажатларига ўзгартиришлар киритиш тартиби


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

144-модда. Давлат бюджети харажатларига ўзгартиришлар киритиш тартиби 
Давлат бюджети харажатларига унинг ижроси жараёнида Давлат бюджетининг 
тасдиқланган параметрларига нисбатан Давлат бюджети харажатларини 10 ва ундан ортиқ 
фоизга кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилади. 
Давлат бюджети харажатларига Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларига 
нисбатан Давлат бюджети харажатларини 10 фоиздан кам кўпайтириш ёки камайтиришни 


назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга 
оширилади. 
145-модда. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар 
ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар ёйилмасига 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тасдиқланган харажатлар ёйилмасига 
нисбатан республика бюджети харажатларини 10 ва ундан ортиқ фоизга кўпайтиришни ёки 
камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришларни киритиш Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар ёйилмасига 
республика бюджети харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 
тасдиқланган харажатлар ёйилмасига нисбатан 10 фоиздан кам кўпайтириш ёки 
камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришларни киритиш Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар ёйилмасига бир 
бюджет маблағларини тақсимловчи учун бюджетдан ажратилган маблағларни камайтиришни 
мос равишда бошқа бюджет маблағларини тақсимловчи учун бюджетдан ажратилган 
маблағларни кўпайтиришни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси республика 
бюджетининг тасдиқланган харажатлар ёйилмаси доирасида ўзгартиришлар киритиш 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилганидан кейин Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар ёйилмасига 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тасдиқланган харажатлар ёйилмаси 
доирасида бир бюджет маблағларини тақсимловчи ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари 
ва бюджет маблағлари олувчилар ўртасида ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги билан келишувга кўра ушбу бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан 
амалга оширилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling