Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

146-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг харажатларига ўзгартиришлар киритиш 
тартиби 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетларининг харажатларига тегишли бюджетларнинг тасдиқланган параметрларига 
нисбатан уларнинг харажатларини 10 ва ундан ортиқ фоизга кўпайтиришни ёки 
камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш ушбу Кодекснинг 
144-моддаси 
талабларига риоя этилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига кўра тегишинча 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетларининг харажатларига тегишли бюджетларнинг тасдиқланган параметрларига 
нисбатан уларнинг харажатларини 10 фоиздан кам кўпайтириш ёки камайтиришни назарда 
тутадиган ўзгартиришлар киритиш тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия 
вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари тақдимномасига кўра 
тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетларининг харажатларига ўзгартиришлар киритишга доир қарорлар, ушбу Кодекснинг 
143-моддаси биринчи қисмининг 
бешинчи хатбошисида 
кўрсатилган ҳоллардан ташқари, 


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишувга кўра ёки Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигининг ёзма билдиришлари асосида қабул қилинади. 
147-модда. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар 
вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг харажатлари 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling