Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартиби


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартиби 
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят 
бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг харажатлари ёйилмасига бир 
бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган 
маблағларни камайтиришни мос равишда бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари 
олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни кўпайтиришни назарда тутадиган 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетларининг тасдиқланган харажатлари параметрлари доирасида ўзгартиришлар 
киритиш тегишли молия органларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга 
оширилади. 
148-модда. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари ёйилмасига 
ўзгартиришлар киритиш тартиби 
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари ёйилмасига бир бюджет 
ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни 
камайтиришни мос равишда бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун 
бюджетдан ажратиладиган маблағларни кўпайтиришни назарда тутадиган туманлар ва 
шаҳарлар бюджетларининг тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ўзгартиришлар 
киритиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари тақдимномасига кўра 
туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга оширилади. 
149-модда. Давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига ўзгартиришлар 
киритиш тартиби 
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг харажатларига давлат мақсадли 
жамғармалари бюджетларининг тасдиқланган параметрларига нисбатан уларнинг 
харажатларини 10 ва ундан ортиқ фоизга кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутадиган 
ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига 
кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилади. 
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг харажатларига уларнинг 
тасдиқланган параметрларига нисбатан 10 фоиздан кам кўпайтириш ёки камайтиришни 
назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш давлат мақсадли жамғармалари тақсимловчи 
органларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан амалга оширилади. 
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг харажатларини уларнинг 
тасдиқланган параметрларига нисбатан кўпайтириш уларни қоплаш манбалари мавжуд бўлган 
тақдирда амалга оширилади. 
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг харажатларига уларнинг 
тасдиқланган умумий параметрларини кўпайтирмасдан ёки камайтирмасдан ўзгартиришлар 
киритиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling