– операцион тизимнинг ўта юкланишига олиб келувчи аппарат қисмининг
электр таъминоти тизимидаги тўхтаб қолишларда дастурнинг тикланиши
операцион тизим қайта ишга туширилганда ва бажарилаѐтган файл ишга
туширилгандан кейин бажарилиши керак;
– аппарат воситаларининг ишидаги хатоларда Тўловлар АТ функцияларини
тиклаш операцион тизимга юкланади;
– дастурий таъминот билан боғлиқ хатоларда ишлаш қобилиятини
тиклаш операцион тизимга юкланади.
Аппаратурани кучланишнинг ўзгаришидан ва коммутация халақитларидан
ҳимоя қилиш учун тармоқ фильтрлари қўлланиши керак.
Қўшимча равишда яратилаѐтган АТ спецификасини ҳисобга олиб,
автоматлаштирилган тизимлар учун ГОСТ 24.701га мувофиқ келадиган
талабларга ўхшаш ишончлилик талаблари келтирилиши мумкин.
6.5.1.6 Хавфсизлик талаблари
Хавфсизлик талабларида қуйидагилар берилади:
1) Техник воситаларнинг хавфсизлик талаблари, шу жумладан АТ
техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, эксплуатация қилиш, хизмат
кўрсатиш ва таъмирлашда хавфсизликни таъминлаш талаблари (электр
токи, электромагнит майдонлар таъсиридан ҳимоя қилиш ва ш.к.);
Мисол – Тўловлар АТ техник воситаларининг кучланиш остида бўлган барча
ташқи элементлари тасодифан тегиб кетишдан ҳимояланган бўлиши, техник
воситаларнинг ўзи эса нолланган ѐки ҳимоявий ерга уланган бўлиши керак. Электр
таъминот тизими юкланиш занжирларидаги ўта юкланишларда ва қисқа
туташувларда ҳимоявий ўчиришни, шунингдек авариявий қўлда ўчиришни
таъминлаши керак..
Ёнғин хавфсизлигининг умумий талаблари маиший электр ускуналар
нормаларига мос келиши керак. Ёнган ҳолда заҳарли газлар ва тутунлар
ажралмаслиги керак. Электр таъминоти ўчирилганидан кейин исталган ѐнғин
Do'stlaringiz bilan baham: |