O‘z DSt 1987:2018
7
6.4 «Ахборотлаштириш
объектининг
характеристикаси»
бўлими
«Ахборотлаштириш объектининг характеристикаси» бўлимида
қуйидагилар берилади:
1) Ахборотлаштириш объекти тўғрисида қисқа маълумотлар ѐки
бундай ахборотни ўз ичига олган ҳужжатларга ҳаволалар.
Ушбу бўлимда ахборотлаштириш объектининг кундалик ҳолати,
АТни жорий қилиш ѐрдамида ҳал қилиниши керак бўлган
муаммолар,
ахборотлаштириш объектида мавжуд бўлган ва ушбу ѐки туташ бўлган
функцияларни бажарѐтган АТ рўйхати.
Бу бўлимга АТни яратишнинг олдинги босқичларида
ишлаб
чиқилган ҳужжатлардан олинган ахборот киритилиши мумкин.
2) Ахборотлаштириш объектини эксплуатация қилиш
шартлари ва
атроф-муҳитнинг характеристкалари тўғрисидаги маълумотлар. Бу
маълумотлар ТТда фақат ишлаш қобилияти бевосита эксплуатация қилиш
ва атроф-муҳитга боғлиқ бўлган АТ учун кўрсатилади.
6.5 «АТга қўйиладиган талаблар» бўлими
6.5.1 Умуман АТга қўйиладиган талаблар
6.5.1.1 АТ структураси ва ишлашига қўйиладиган талаблар
Тизимнинг структураси ва ишлашига қўйиладиган
талабларда
қуйидагилар берилади:
1) қуйи
тизимлар рўйхати,
уларнинг вазифаси ва асосий
характеристикалари, иерархия даражаларининг
сонига ва тизимни
марказлаштириш даражасига қўйиладиган талаблар;
Қуйи тизимлар рўйхати барча қўйилган мақсадларни тўлиқ даражада
амалга ошириши керак.
Қуйи тизимларнинг ўзаро ишлаш схемаси рўйхатда
белгиланган
барча қуйи тизимларни акс эттириши керак.
2) ўзаро ишлаш таъминланадиган чет АТ рўйхати;
3) АТнинг нормал ва авариявий режимларда
ишлашини белгилаб
берувчи АТнинг ишлаш режимларига қўйиладиган талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: