Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Кимматбахо металлар ёки тошларни топшириш


Download 0.79 Mb.
bet74/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

185-модда. Кимматбахо металлар ёки тошларни топшириш
коидаларини бузиш

Ер остидан казиб олинган кимматбахо металлар ёки тошларни давлатга топшириш коидаларини бузиш, давлатга кўп микдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


185-1-модда. Рангли металлар, уларнинг парча ва резги
чикитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш
хамда уларни ўтказиш коидаларини бузиш
(ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Конуни тахриридаги модда)

Кимматбахо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чикитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш хамда уларни ўтказиш коидаларини бузиш, шундай килмиш учун маъмурий жазо кўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки олти ойгача камок билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


XIII БОБ. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
СОХАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР

186 модда. Сифатсиз махсулот чикариш ёки сотиш


186-1 модда. Этил спирти, алкоголли махсулот ва тамаки махсулотини конунга хилоф равишда ишлаб чикариш ёки муомалага киритиш
187 модда. Харидор ёки буюртмачиларни алдаш
188 модда. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан конунга хилоф равишда шугулланиш
189 модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш коидаларини бузиш
190 модда. Фаолият билан лецезиясиз шугулланиш
191 модда. Конунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор килиш ёки ундан фойдаланиш
192 модда. Ракобатчини обрўсизлантириш
186-модда. Сифатсиз махсулот чикариш ёки сотиш

Товар бозорига сифатсиз махсулот чикариш ёки уни сотиш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан икки юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакатлар одам ўлишига сабаб бўлса, мол-мулк мусодара килиниб, уч йилдан етти йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакатлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошкача огир окибатларнинг келиб чикишига сабаб бўлса, мол-мулк мусодара килиниб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling