Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ветеринария ёки зоотехника коидаларини бузиш


Download 0.79 Mb.
bet81/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

200-модда. Ветеринария ёки зоотехника коидаларини бузиш

Ветеринария ёки зоотехника коидаларини бузиш хайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпиз00тия) таркалишига, уларнинг ялпи кирилиб кетиши ёки бошкача огир окибатлар келиб чикишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


201-модда. Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш
коидаларини бузиш

Хўжалик фаолиятида ўсимликларни химоя килишнинг кимёвий воситалари, минерал ўгит, ўсиш биостимулятори ёки бошка кимёвий дориларни ишлаб чикариш, саклаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш коидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, хайвонлар, паррандалар ёки баликларнинг кирилиб кетиши ёхуд бошкача огир окибатларнинг келиб чикишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакатлар одам ўлишига сабаб бўлса, уч ойдан олти ойгача камок ёки муайян хукукдан махрум килиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
202-модда. Хайвонот ёки ўсимлик дунёсидан
фойдаланиш тартибини бузиш

Овчилик, баликчилик ёки хайвонот дунёсининг бошка турлари ни ушлаш коидаларини бузиш, ноёб хайвонларни тутишнинг белгиланган тартиби ёки шартларини ёхуд ўсимликларнинг дори-дармон, озик-овкат ва манзарали (декоратив) турларини йигиш ёки тайёрлаш, шунингдек махсус кўрикланадиган табиий худудлардаги хайвонот ва ўсимлик оламидан фойдаланиш тартибини бузиш анча микдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


Ўша килмишлар:
а) хайвонлар, паррандалар, балик, хайвонот ва ўсимлик дунёсининг Кизил китобга киритилган бошка турларини нобуд килиш билан;
б) кўп микдорда зарар етказган холда;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмишлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавкеидан фойдаланиб;
в) ер, сув ёки хавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб;
г) портлаш курилмалари, захарли кимёвий моддалар ёки бошка ялпи кириб юборадиган ёки нобуд киладиган усулларни кўллаган холда;
д) уюшган гурух томонидан;
е) жуда кўп микдорда зарар етказган холда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хакининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Етказилган моддий зарар уч карра микдорида копланган такдирда, озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазо кўлланилмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling