Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Порахўрлик —пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш. Порнографик


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/195
Sana05.05.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1432791
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195
Bog'liq
22.09.1994. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

Порахўрлик
—пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш.
Порнографик
маҳсулот
— порнографик асар, шунингдек бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёки одам томонидан
ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган ёхуд компьютер технологиялари ёрдамида яратилган жинсий алоқанинг тавсифини ёки фото-, видео тасвирини ёки бошқа
тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар
Психотроп
моддалар
—психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга
олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар
Радиоактив
материаллар
—қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган
ион нурлари тарқатувчи манбалар, радиоактив моддалар ёки ядро материаллари.
Тамом бўлган
жиноят
—муайян жиноят таркибининг барча зарур аломатларини ўз ичига оладиган ижтимоий
хавфли қилмиш.
Тамом бўлмаган
жиноят

шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки жиноят қилишдан ихтиёрий равишда қайтиш туфайли охирига етказилмай
қолган жиноят.
Фуқаролиги
бўлмаган шахс
—бирон-бир давлатнинг фуқароси юридик мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс.
Хизмат сири
—ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин
бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳаларига доир маълумотлар.
Хизматчи — давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига
эга бўлмаган шахс.
Хўжалик юритувчи
субъект
—мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
фуқаролар.
Чет эл валютаси
—1) тегишли чет эл давлатининг муомаласида бўлган ва қонуний тўлов воситаси
ҳисобланган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин Ўзбекистон
Республикасининг пул белгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган банкнот тарзидаги
чет эл пул белгиси;
2) чет эл давлатларининг пул бирликларида ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги
счётлар ва омонатлардаги маблағлар.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling