Чет эл фуқароси
—бирон бир чет эл давлат фуқаросининг юридик мақомига эга бўлган шахс.
Яқин қариндошлар
—қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай
ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар,
бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва
опа-сингиллари.
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси
—қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси юридик мақомига эга бўлган шахс.
Ўртача катталикдаги
экин майдони
—250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган экин майдони.
Қилмиш
—ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
Қимор ва
таваккалчиликка
асосланган бошқа
ўйин
—ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар
билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа
сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга
мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини
назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин
автоматларидан фойдаланиладиган ўйин.
Ғаразгўйлик
ниятлари
—содир қилинган жиноятдан моддий ёки бошқача мулкий йўсиндаги фойда олиш ёхуд
моддий харажатлардан қутилишга интилишда ифодаланган ният.
Ҳаракат
—шахснинг ижтимоий хавфли, онгли ва фаол хулқ-атвори.
Ҳаракатсизлик
—шахснинг норматив ҳужжатларда бажариши шарт қилиб белгиланган муайян
ҳаракатларни бажармасликда ифодаланган ижтимоий хавфли, онгли ва суст хулқ-атвори.
Ҳарбий жиноятлар
—ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий машқни ўташ даврида ҳарбий хизматга мажбур
шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилинган
жиноятлар.
Ҳарбий сир
—ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва
Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий
йўсиндаги маълумотлар.
Ҳокимият вакили
—давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни
доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча
фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки
фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс.
Ҳужжат
—ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган
ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, тартиб рақами) мавжуд бўлган ёзма
ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |