Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

151-модда. Агрессия 
Босқинчилик урушини режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек шу 
ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган фитнада қатнашиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(151-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Босқинчилик урушини бошлаш ва уни олиб бориш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(151-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 
декабрдаги 568-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-
458-сон Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси»нинг 5-
банди 
тўққизинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 6 сентябрдаги ПФ-
2712-сон «Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий 
жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида» 
Фармони

152-модда. Урушнинг қонун ва удумларини бузиш 
Тинч аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийнаш, жисмонан қириб юбориш, тинч аҳолини 
мажбурий ишларга ёки бошқа мақсадларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган 
уруш олиб бориш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини беҳуда вайрон 
қилиш, мулкни талон-торож қилиш, шунингдек, бундай ҳаракатларни қилишга буйруқ 
беришда ифодаланган уруш қонун ва удумларини бузиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(152-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Халқаро қуролли низолар қурбонларини ҳимоя қилишга оид 
1949 йил 12 августдаги Женева конвенциясига
 қўшимча протокол
», Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 946-XII-сон «Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 
Женева конвенцияси ҳамда Халқаро ва халқаро характерга эга бўлмаган қуролли низолар қурбонларини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева конвенциясига Қўшимча протоколга қўшилиш ҳақида»ги 
қарори


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling