Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

147-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга 
оширилишига тўсқинлик қилиш
Фуқароларнинг депутат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ёки 
сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бориш ҳуқуқларини, депутатликка ёки Ўзбекистон 
Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз ваколатларини эркин 
амалга оширишларига, шунингдек фуқароларнинг референдумда эркин иштирок этишларига 
зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади. 
(147-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
32
ва 
117-моддалари
, Ўзбекистон 
Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунининг 
43-моддаси

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги 
Қонунининг 
65-моддаси
, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти 
сайлови тўғрисида»ги Қонунининг 
7-моддаси
, Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари 
вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг 
49-моддаси

148-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Била туриб, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш, шундай қилмишлар учун 
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, — 
(148-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 
сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч 
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан 
жазоланади. 
(148-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 
49-
моддаси
.
Аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни 
ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч 
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан 
жазоланади. 
(148-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддасининг 
биринчи қисми

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 
78-моддаси


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling