Збекистон республикасининг жиноят кодекси
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 142-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш
141
2 -модда. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. (141 2 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Ўша ҳаракатлар: а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; в) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилган бўлса; г) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса; д) оғир оқибатларга сабаб бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (141 2 -модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 142-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш Турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш — Олдинги таҳрирга қаранг. уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (142-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389- сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддасининг биринчи қисми , Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 18-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари . Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling