Збекистон республикасининг жиноят кодекси
XI боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
XI боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар
170-модда. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш, башарти, бу қилмишда талон-торож қилишнинг аломатлари бўлмаса, — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. (170-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 13- банди . Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) моддий жавобгар шахс томонидан; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. (170-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (170-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421- сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling