Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

39-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар 
етказиш 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш 
мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг 
чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 
23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 9-бандининг 
бешинчи хатбошиси
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид 
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
24-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд 
амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
23-банди

Ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг 
хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш 
зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари 
чегарасидан четга чиқиш деб топилади. 
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган 
зарарнинг қонунийлигини баҳолашда, қилмишни содир этган шахснинг ушланишдан қочиш 
мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш 
билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади. 
Махсус ваколатли шахслар билан бир қаторда жабрланувчи ва бошқа фуқаролар ҳам 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига эгадирлар. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 
222-моддаси

40-модда. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш 
Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан 
бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд 
ҳукми тўғрисида»ги қарори 9-бандининг 
бешинчи хатбошиси

Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят 
содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади. 
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёхуд мансаб вазифасини 
бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди. Шахснинг амалда содир этган 
қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлсагина, у 
жавобгарликка тортилади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling