Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

41
1
-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш 
натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши
агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) 
бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий 
мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар 
етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки 
қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини 
сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 
38-моддасининг 
қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал 
этилади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


(41
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-
сон) 
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ 
ЖАЗО ВА УНИ ТАЙИНЛАШ 
Х боб. Жазо тушунчаси, мақсадлари ва турлари 
42-модда. Жазо тушунчаси ва мақсадлари 
Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд 
ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва 
эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. 
Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига 
тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг 
олдини олиш мақсадида қўлланилади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling