Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

143-модда. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа 
хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш
Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг 
сир сақланиши тартибини қасддан бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо 
қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч 
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари 
ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


(143-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддасининг 
иккинчи қисми

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 
46-моддаси

Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонунининг
 10-моддаси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
144-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларини бузиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни 
қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз 
бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг 
мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган 
қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки мурожаат муносабати билан маълум бўлиб 
қолган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг 
фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек 
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача 
тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун 
билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён 
етказилишига сабаб бўлса, — 
(144-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 
сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч 
юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан 
жазоланади.
(144-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни
унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат 
муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги 
муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек 
бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш 
ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(144-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
(144-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
35-моддаси
, Ўзбекистон 
Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги 
Қонуни


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling