Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Виждон эркинлигини бузиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

145-модда. Виждон эркинлигини бузиш 
Диний ташкилотнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларни ўтказишга 
тўсқинлик қилиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш 
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(145-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек 
уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда 
динга ўқитиш — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача 
миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш 
ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(145-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишларига ёки фуқаролик 
бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан мажбурий йиғим 
ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар 
қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш 
ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда 
қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш 
билан боғлиқ диний фаолият юритиш, шунингдек диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш 
шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч 
йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш 
билан жазоланади. 
(145-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги 
ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
31-моддаси
, Ўзбекистон 
Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги 
Қонуни

(145-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон 
Қонунига 
асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилди — Олий Мажлис Ахборотномаси, 
1998 й., 5-6-сон, 102-модда)

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling