Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

168-модда. Фирибгарлик 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг 
мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш 
ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


(168-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Фирибгарлик:
а) анча миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима 
ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч 
йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(168-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Фирибгарлик:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум 
этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(168-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги 
ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
Фирибгарлик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(168-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 
(168-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 
11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 4-сонли «Жазоларни 
либераллаштириш тўғрисидаги Қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг 
айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 
3

9
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 
йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф 
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-
бандининг 
иккинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 
апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган 
айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 
5-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар 
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг 
биринчи хатбошиси
, 7-бандининг 
иккинчи 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли 
«Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
15-банди
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини 
қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарорининг 
10-банди 
ва 12-бандининг 
биринчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 12-сонли «Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти 
тўғрисида»ги қарори 3-бандининг 
иккинчи хатбошиси
 ва 
12-банди


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling