Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги 
келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи 
билан порани бевосита бериш, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
(212-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракат:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 
210 
ёки 
211-
моддаларида 
назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора 
олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, — 
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:
а) ҳақ эвазига;
б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — 
(212-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 
августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир 
этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан 
пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 
24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 
6 — 8-
бандлари

13-банди
, 14-бандининг 
иккинчи хатбошиси

16
 ва 
18-бандлари
, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф 
равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
10-банди

(212-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling