Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

211-модда. Пора бериш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат 
мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора 
берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф 
эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни 
мулкий манфаатдор этиш, — 
(211-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 
августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
(211-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Пора бериш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 
210
ёки 
212-
моддаларида 
назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Пора бериш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — 
(211-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 
августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс 
жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри 
билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, 
у жавобгарликдан озод этилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 
24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарори
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини 
қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарорининг 
10-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-
сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 22-бандининг 
иккинчи 
хатбошиси 
ва 
23-банди

(211-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда) 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling