Збекистон республикасининг жиноят кодекси


ХVI боб. Жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

ХVI боб. Жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш 
87-модда. Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан 
озод қилиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган 
шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа 
ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага 
келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро 
комиссияда кўришга топширилиши мумкин. 
(87-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-
446-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар 
тўғрисида»ги 
низом

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш 
назарда тутилган унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган ёки ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур 
модданинг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш 
ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 
564-моддаси

(87-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2005 йил 30 
сентябрдаги ЎРҚ-10-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 39-сон, 294-модда) 
Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва 
содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига 
мажбурлов чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиши шарт. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 
15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти 
тўғрисида»ги 
қарори


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling