Збекистон республикасининг жиноят кодекси
-модда. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
89-модда. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг. Ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин. (89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ- 389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 536-моддасининг учинчи қисми . Олдинги таҳрирга қаранг. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми; б) оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми; в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 112-моддасининг учинчи қисми ва 164-моддаси . Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. (89-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда) Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ушбу Кодекснинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди. LexUZ шарҳи Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг (рўйхат рақами: 2495, 29.07.2013 й.) 472 — 480-бандлари . Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling