Збекистон республикасининг жиноят кодекси
-модда. Жазони енгилроғи билан алмаштириш
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
90-модда. Жазони енгилроғи билан алмаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг. Ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин. (90-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ- 389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) Жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнат ёки ўқишга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида бешдан бир қисми; б) оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми; в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаб бўлинганидан кейин қўлланилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 112-моддасининг учинчи қисми ва 164-моддаси . (90-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади. (90-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ- 389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахсларга нисбатан енгилроқ жазонинг тегишли қисми ўтаб бўлинганидан кейин ушбу Кодекснинг 89-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ушбу Кодекснинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. (90-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476- сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 536-моддасининг учинчи қисми , «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг (рўйхат рақами: 2495, 29.07.2013 й.) 472 — 480-бандлари . Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling