Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

105-модда. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 
Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу Кодекснинг 
104-
моддасида 
назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни 
камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий 
меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан 
баданга ўртача оғир шикаст етказиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади. 
(105-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 
мартдаги ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш: 
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; 
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; 
в) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг 
яқин қариндошларига нисбатан; 
г) ўта шафқатсизлик билан; 
д) оммавий тартибсизликлар жараёнида; 
е) тамагирлик ниятида; 
ж) миллатлараро ёки ирқий адоват замирида; 
з) диний таассублар замирида; 
и) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд шу гуруҳ 
манфаатларини кўзлаб; 
к) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 
104-моддасида 
назарда 
тутилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган ёхуд ушбу Кодекснинг 
97-моддасида 
назарда тутилган қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахс 
томонидан; 
л) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(105-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 
27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти 
тўғрисида»ги 
қарори
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 29 октябрдаги 13-
сонли «Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд 
амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг 
иккинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб 
ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандининг 
иккинчи 
хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли 
«Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти 
тўғрисида»ги қарори 13-бандининг 
иккинчи хатбошиси


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling