Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

115-модда. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш 
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, агар ҳомила сунъий 
туширилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз 
соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан 
жазоланади. 
(115-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик 
Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда 
бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада 
бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат 
ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 
(116-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 
мартдаги ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган 
шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст 
етказилишига сабаб бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз 
олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари билан жазоланади. 
(116-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 
30-моддасининг 
иккинчи қисми

Ушбу модданинг 
биринчи
ёки 
иккинчи қисмида 
назарда тутилган қилмишлар 
эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади. 
(116-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги 
ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Ушбу модданинг 
биринчи
ёки 
иккинчи
қисмида назарда тутилган қилмишлар 
эҳтиётсизлик орқасида: 
а) одамлар ўлимига; 
б) бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling