Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт)


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

114-модда. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) 
Шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари 
жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила 
тушириш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш 
ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат 
ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 
(114-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг бундай ишни амалга 
ошириши —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 
бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 
(114-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ушбу модданинг
биринчи 
ёки 
иккинчи қисмида 
назарда тутилган ҳаракатлар 
эҳтиётсизлик орқасида: 
а) жабрланувчининг ўлишига; 
б) бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача 
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(114-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling