Збекистон республикасининг жиноят кодекси


III боб. Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

III боб. Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар 
112-модда. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш 
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бу ҳаракат амалга 
оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки 
икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари 
билан жазоланади. 
(112-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракатлар: 
а) ўта хавфли рецидивист томонидан; 
б) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган 
бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир 
йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир 
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(112-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракатлар ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан 
шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч 
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан 
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


(112-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги 
ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 
29 октябрдаги 13-сонли «Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир 
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 4-бандининг 
иккинчи хатбошиси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling