Збекистон республикасининг жиноят кодекси


V боб. Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

V боб. Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
122-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий 
таъминлашдан бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий 
таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал 
қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб 
икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо 
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у 
жавобгарликдан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 116-моддасининг 
биринчи қисми 
(«Оила 
аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари»), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
 47
4
-моддаси

(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
123-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш 
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-
онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни 
уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши 
лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги, шундай 
қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у 
жавобгарликдан озод қилинади. 
 LexUZ шарҳи 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 
116-моддаси 
(«Оила аъзоларининг ва 
бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари»), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодексининг 
47
5
-моддаси

(123-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling