Збекистон республикасининг жиноят кодекси
-модда. Кўп хотинли бўлиш
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 127-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
126-модда. Кўп хотинли бўлиш
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (126-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586- сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 127-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш Олдинги таҳрирга қаранг. Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл- идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — (127-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (127-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 188-моддаси . Олдинги таҳрирга қаранг. Вояга етмаган шахсни гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб қилиш — (127-модданинг иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (127-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) Вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай жиноятни содир этган шахс томонидан; б) икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан; в) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, талабалар ўқув-тарбия, спорт ёки жамоат тадбирлари ўтказадиган бошқа жойларда содир этилиши — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди . Олдинги таҳрирга қаранг. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling