Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

128-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш 
Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий 
алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


(128-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 
мартдаги ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Ўша ҳаракатлар: 
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; 
б) илгари ушбу Кодекснинг 
118
 ёки 
119-моддаларида 
назарда тутилган жиноятларни 
содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(128-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 
29 октябрдаги 13-сонли «Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир 
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
7-банди
.
129-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар 
қилиш
Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан 
зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари 
ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади. 
(129-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 
мартдаги ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача 
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(129-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling