Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Суднинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш


Download 3.78 Mb.
bet309/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

581-модда. Суднинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги ишни юритишни тўхтатиш ва тугатиш, ушбу чораларни қўллаш, уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш, ишни юритишни умумий тартибда тиклаш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ёки ўзгартиришни рад этиш тўғрисидаги ҳамда иш юритишни умумий тартибда тиклашни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан ўзига нисбатан суд ажрими чиқарилган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи ва унинг вакили хусусий шикоят бериш, прокурор эса хусусий протест билдириш ҳуқуқига эга.
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан хусусий шикоят беришга ҳақли.
Ушбу моддада назарда тутилган ажримлар устидан берилган хусусий шикоятни, протестни апелляция инстанция суди ушбу Кодекснинг 552-бобида белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда кўриб чиқади.
(581-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62-боб. ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори.
582-модда. Ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари
Ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 1-банди.
583-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза
Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин.
Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.
Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 2 — 4-бандлари.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling