363-модда. Тугатилган айбловни қайта тиклаш
Башарти Жиноят кодекси ёки ушбу Кодекс нормаларини қўлланишдаги хатолар натижасида иш тугатилган бўлса, шунингдек айбланувчининг айблилигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланса, тугатилган айблов қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек айбловни нотўғри тугатиш одил судловга қарши қаратилган жиноятнинг ёки айбланувчи томонидан ёхуд айбланувчининг илтимоси ёки розилиги билан ҳаракат қилган ўзга шахс томонидан далилларни қалбакилаштириш, яшириш ёхуд йўқ қилиб юборишнинг оқибати бўлса, айблов Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ичида қайта тикланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 64-моддаси.
45-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИ ТЎХТАТИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ
364-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби
Дастлабки тергов:
1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 367-моддаси.
2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 365-моддаси.
3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 368-моддаси.
4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 366-моддаси.
Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |