Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet238/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

52-боб. СУД ТЕРГОВИ
439-модда. Суд терговининг бошланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Раислик қилувчи суд тергови бошланиши тўғрисида эълон қилади. Суд тергови айблов хулосасининг хулоса қисмида баён этилган, судланувчига қўйилган айбловни ёхуд айблов далолатномасида баён этилган айбловнинг мазмунини давлат айбловчиси томонидан ўқиб эшиттиришдан бошланади. Раислик қилувчи судланувчидан айбловнинг моҳияти унга тушунарли ёки тушунарсиз эканлигини ва ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслигини сўрайди.
(439-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
440-модда. Далилларни текшириш навбатини белгилаш
Судланувчилардан ўз айбларига иқрорликлари ёки иқрор эмасликлари тўғрисида сўраб бўлгач, суд далилларни текшириш навбати тўғрисида тарафларнинг таклифларини эшитади. Бундай навбатни суд ажримда акс эттиради.
Башарти далилларни текшириш судланувчиларни сўроқ қилиш билан бошланган бўлса, улардан кейин суд жабрланувчиларни сўроқ қилади. Судланувчилар кўрсатув беришдан бош тортган ёки бошқа далилларнинг текширилишидан олдин кўрсатув беришга рози бўлмаган тақдирда жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.
441-модда. Гувоҳнинг қасамёди ва уни жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш
Гувоҳни сўроқ қилишдан олдин раислик қилувчи унинг шахсини аниқлайди ва кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Сўнгра раислик қилувчи гувоҳга барчанинг олдида ошкора равишда қуйидаги мазмунда қасамёд қилишни таклиф этади: «Иш юзасидан ўзимга маълум бўлган ҳамма нарсани судга айтиб беришга қасамёд қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни гапириб бераман, ҳақиқатдан ўзга нарсани гапирмайман». Қасамёд матни гувоҳга унинг мажбурияти ва жавобгарлиги тушунтирилгани ҳақидаги гувоҳнинг тилхати билан биргаликда суд мажлисининг баённомасига илова қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари.
Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳга ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ошкора қасамёд қилиш таклиф қилинади, лекин кўрсатув беришдан бош тортгани ёки била туриб ёлғон кўрсатув бергани учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди ва ундан тилхат олинмайди.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling