Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш


Download 3.78 Mb.
bet255/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

477-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш
Ҳукм эълон қилинганидан кейин раислик қилувчи ёки суд раиси қамоқда сақланаётган маҳкумнинг яқин қариндошлари ёки унинг ҳимоячиси илтимосига кўра у билан учрашиш имкониятини бериши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг VIII бўлими («Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси»)да яқин қариндошлар қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари эканлиги кўрсатилган.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш]
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ. СУД ҲУКМЛАРИ, АЖРИМЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ
(ўн биринчи бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
551-боб. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ ҲУКМИ, АЖРИМИ УСТИДАН АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)
4971-модда. Апелляция тартибида шикоят бериладиган ва протест билдириладиган қарорлар
Биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳукм устидан шундай ҳаракатларни содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling