Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
4977-модда. Ҳукм устидан апелляция шикояти ёки протести бериш оқибатлари
Апелляция шикояти ёки протести берилиши ҳукмнинг қонуний кучга киришини ва унинг ижро эттирилишини тўхтатиб туради. Ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач, ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекснинг 4976-моддасида назарда тутилган талабларни бажариб, ишни шикоятлар, протестлар ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга ўн кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси судига юборади. Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 4976-моддаси. 4978-модда. Апелляция шикояти ва протестининг мазмуни Апелляция шикояти ва протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) шикоят, протест йўлланаётган суднинг номи; 2) шикоят берган шахс, унинг процессуал мавқеи, яшаш жойи ёки туриш манзили тўғрисидаги маълумотлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 3) ҳукмни чиқарган суднинг номи, суд ишининг рақами, ҳукм чиқарилган сана, шикоят берилаётган ва протест билдирилаётган ҳукм кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс тўғрисидаги маълумотлар; (4978-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) 4) шикоят, протест берган шахснинг важлари, унинг фикрига кўра ҳукм ёки бошқа қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги ҳамда илтимосининг моҳияти; 5) шикоят, протест берган шахс ўз талабларини асослаётган, шу жумладан биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар; 6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлиги сабаблари; 7) шикоятга, протестга илова қилинаётган материаллар рўйхати; 8) шикоят, протест берилган сана ҳамда шикоят, протест бераётган шахснинг имзоси. Агар апелляция шикоятининг, протестининг мазмуни мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса ва бу келгусида ишни мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, судья апелляция шикоятини, протестини уни берган шахсга қайтариш тўғрисида апелляция шикоятини ёки протестини қайта тузиш учун муддатни белгилаган ҳолда уч кунлик муддатда ажрим чиқаради. Судьянинг апелляция шикоятини, протестини қайтариш тўғрисидаги ажрими талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти, протести белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда ҳукм қонуний кучга кирган деб ҳисобланади. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling