Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро этиш тартиби


Download 3.78 Mb.
bet290/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

540-модда. Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлса, ҳукм ижро этилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди ҳукм қилинган шахсга Жиноят кодексининг 60-моддасига амал қилиб, мазкур ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида ажрим чиқаради.
(540-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 11-сонли «Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
541-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилувчи судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш, узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича масалаларни, шунингдек ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади. Башарти ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилади, ҳукм ижро этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал этилади. Бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга жўнатилади.
(541-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумни касаллиги ёки ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ижро этиш колониясидан ёки тарбия колониясидан бошқа турдаги колонияга, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш ҳақидаги масалаларни маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ҳал қилади.
Озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ёки шартли ҳукмни бекор қилиб, маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташ учун жўнатиш ҳақидаги, ҳукмнинг ижро этилиши кечиктирилган маҳкумни жазодан озод этиш, шунингдек ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ва маҳкумни озодликдан маҳрум этишни ўташ учун юбориш тўғрисидаги, судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги масалалар шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23 ва 47-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли «Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси.
(541-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling