кўриб чиқилиши мумкин.
Корхона таркиби,
тузилиши, бошқарув органининг номи ўзгарган, корхона раҳбари
билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам жамоа шартномаси ўз
кучини сақлаб қолади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
49-моддаси
.
44-модда. Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномасининг ўз
кучини сақлаб қолиши
Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз
кучини олти ой
мобайнида сақлаб қолади.
Бу даврда тарафлар янги жамоа шартномасини тузиш ёки амалдагисини сақлаб қолиш,
ўзгартириш ва тўлдириш ҳақида музокаралар бошлашга ҳақли.
Жамоа шартномаси қайта кўриб чиқилаётганида
аввалги жамоа шартномасида
ходимлар учун назарда тутилган имтиёзларни сақлаб қолиш ва бошқа шартларни бажариш
мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.
45-модда. Корхона тугатилганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Корхона қонунчиликда белгиланган тартиб ва шартлар асосида тугатилаётганда жамоа
шартномаси бутун тугатиш ишлари олиб борилаётган муддат давомида ўз кучини сақлаб
қолади.
(45-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
53
ва
55-моддалари
.
Do'stlaringiz bilan baham: