Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Зарарни ундириш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

209-модда. Зарарни ундириш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Иш берувчининг мол-мулкига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги қарор устидан
судга шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II
бўлимининг 
23-боби
(«Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг,
улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
тўғрисидаги ишларни юритиш»).
210-модда. Ходимдан ундириладиган зарар миқдорининг суд томонидан
камайтирилиши
Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг моддий аҳволини
ҳисобга олиб ундириладиган зарар миқдорини камайтириши мумкин.
Суд ундириладиган зарар миқдорини камайтириш ҳақидаги келишув битимини
тасдиқлашга ҳақлидир.
Ходимдан ундириладиган зарарнинг миқдорини, агар зарар ғаразли мақсадлар билан
содир қилинган жиноят натижасида етказилган бўлса, камайтиришга йўл қўйилмайди.


XIII БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
211-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат
шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг
мажбуриятига киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли
Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарори
, Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги 
намунавий низом 
(рўйхат
рақами: 273, 14.08.1996 й.).
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ушбу Кодекс, меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек техник
стандартлар билан белгиланади.
(211-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли
«
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш
тўғрисида
»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий
базани янада такомиллаштириш тўғрисида
»ги қарорлари.
Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 
49-моддаси
.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling