24-модда. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги
мажбуриятлари
Иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига
кўмаклашиш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг
вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа
норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, — уларнинг розилигини олиш;
(24-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
101
,
117
,
137
,
144
,
153
,
157
,
158
,
159
,
174-моддалари
ва Ўзбекистон
Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг
15-моддаси
, 30-моддасининг
тўртинчи қисми
.
ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул
қилинган қарорлар ҳақида уларга ёзма равишда асосли жавоб бериш;
ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода
этилаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш;
ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, корхона фаолияти масалаларига ва
бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш;
ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур
шароит яратиб бериш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
(24-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги
ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |