LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг IV боби
3-параграфи
(«Жамоа келишувлари»).
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга
оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва
уларнинг ижтимоий-
иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
30-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари
Жамоа
шартномалари
ва
келишувлари
тузишнинг
асосий
принциплари
қуйидагилардир:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
қонунчилик нормаларига амал қилиш;
(30-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва
муҳокама эркинлиги;
мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
текшириб боришнинг мунтазамлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: